"Динамо" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, жамоага яна уч футболчи келиб қўшилди.

«Насаф»дан ҳимоячи Жасур Жумаев «Динамо»га ўтди. 2021 йилги мавсумни «Насаф» U-21 жамоасида ўтказган 22 ёшли ҳимоячи «Динамо» билан бир йиллик шартнома имзолади.

Таркибга қўшилган яна бир футболчи АГМК клубидан Жасурбек Умаров бўлди. 23 ёшли яримҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Умаров сўнгги уч мавсум давомида Олмалиқ клубида Суперлигада жами 27 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол муаллифига айланган.

Шунингдек, «Динамо»га «Металлург»дан Тўлқин Эргашев келиб қўшилди. 21 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум давомида «Металлург» сафида Суперлигада 4 ўйинда қайдномадан ўрин олган бўлса, U21 жамоасида 11та баҳсда майдонга тушган. Иккинчи даврани эса «Янгиер» сафида Про лигада ўтказиб, 9та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!