
"Динамо" Абдуллаев билан шартномани узайтирди
Вадим Абрамов бошқарувидаги “Динамо” клуби ўзининг 26 ёшли ҳимоячиси Улуғбек Абдуллаев билан шартномани узайтирди.
Яқинда у билан тузилган битим якунига етганди. Томонлар ўзаро келишган ҳолатда 2025 йилнинг 30 ноябрга қадар узайтирилди.
Абдуллаев жорий мавсумда “Динамо” либосида ҳаммаси бўлиб 26 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Фикрлар