"Динамо" ўз сафига бразилиялик футболчини қўшиб олди
Суперлига 2-даврасидан олдин "Динамо" жамоаси ўз таркибини кучайтиришга эътибор қаратган.
"Динамо" ПФК жамоаси ёзги трансфер ойнасида бразилиялик Майкон Дуглас билан 2025 йилнинг охирига қадар белгиланган 1,5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилади. 23 ёшли таянч яримҳимоячиси Самарқанд жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Тўлиқ исми-шарифи Майкон Дуглас да Сильва Нерис бўлган футболчи 2001 йилнинг 11 апрел санасида Бразилиянинг Коррупи шахрида туғилган. Бўйи 177 см, вазни 70 кг.
Майкон ҳозиргача Бразилиянинг "Магуари" клубида фаолият юритаётган эди. Йил бошида Ратиньо ҳам "Динамо" сафига ушбу клубдан келиб қўшилганди. Дуглас шунингдек, Бразилиянинг "Калденсе", "Витория", "Ботафого" ва Япониянинг "Осака ФК" клуби шарафини ҳимоя қилган.
"Динамо"нинг аҳил оиласига хуш келибсан, Майкон" - дейилади клуб хабарида.
Фикрлар