"Динамо" Қатар олимпия терма жамоасини мағлуб этди

«Динамо» жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Осиё Кубоги U23 баҳсларига тайёргарлик кўраётган Қатар олимпия жамоасига қарши ўтказди.

Дубайда ўтган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари хориж йиғинидаги дастлабки ғалабасига эришди. Қатарликлар билан ўйинда Санжар Шоаҳмедов 63-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Анваржон Ҳожимирзаев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0.

"Динамо" навбатдаги ўйинни 26 январь куни Саудия Арабистонининг ОЧЛдаги иштирокчиси «Ал-Файҳа»га қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини. 23 январь. Дубай
Қатар олимпия жамоаси – «Динамо» - 0:2
Голлар: Санжар Шоаҳмедов 63, Анвар Ҳожимирзаев, 83 пенальтидан.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Ёрбеков, Душан Мийич, Акбар Исматуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Хислат Халилов, Санжар Шоаҳмедов, Элнур Саитмуродов, Баҳодир Насимов (Анвар Ҳожимирзаев).

"Динамо" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!