"Динамо" сўнгги назорат ўйинини ўтказди. Натижа эса...

CHERY AUTO

Про лига янги мавсумига тайёргарлик жараёнини ўтказаётган «Динамо» жамоаси сўнгги назорат баҳсида майдонга тушди.

Tecno

Бу сафар Вадим Абрамов шогирдлари биринчи лиганинг «Бунёдкор-фарм» клубига қарши саф тортди. Учрашувда Григалашвили, Турсунқулов ва Жоэлнинг дубли жамоага йирик ғалабани келтирди – 4:0.

Бугунги ўйиндан кейин «Динамо» Самарқандга қайтди. Клуб 9 мартдан ўз қароргоҳида машғулотларга киришади.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент

6 март (душанба)

«Динамо» - «Бунёдкор-фарм» - 4:0

Голлар: Элгужа Григалашвили, Ҳазрат Турсунқулов, Кожо Жоэль дубль.

«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Коике Юдай, Дилшод Раҳматуллаев, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Францис Нарх, Элгужа Григалашвили, Кожо Жоэль.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Достон Фотеев, Воҳид Оқбўтаев, Жавлон Маликов, Бобур Мамадаминов, Баҳодир Абдувалиев.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!