"Динамо" таркибига янги футболчилар қўшилишда давом этмоқда

Сергей Лушчан бош мураббийлик қилаётган Самарқанднинг “Динамо” клуби селекцияга жиддий эътибор қаратмоқда. Бунгача таркибга янги футболчилар қўшилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Айтиш мумкинки, жамоага яна бошқа ўйинчилар ҳам таклиф этилмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан иқтидорли ярим ҳимоячи Ойбек Нурматов ҳам “Динамо” машғулотларида иштирок этяпти. Илгари Лушчан “Сўғдиёна”ни бошқарганида Нурматов унинг қўли остида тўп сурган.

Шу билан бирга “Пахтакор”дан Жаҳонгир Аҳмадов ҳам самарқандликларнинг йиғинларида қатнашяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!