"Динамо"дан дараклар. Жамоа режаси маълум қилинди
«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида Самарқандда ўтказилган биринчи ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
5-29 январь кунлари Самарқанддаги қароргоҳда сербиялик янги бош мураббий Предраг Роган бошчилигида ўтган йиғинда асосан таркибни шакллантириш, футболчиларни синовдан ўтказиш ва жисмоний ҳолатни тиклашга асосий эътибор қаратилди. Йиғин доирасида Қарши ва Ғузорда «Насаф» (0:1) ва «Шўртан» билан назорат баҳси (2:0) ўтказилиб, бир мағлубият ва бир ғалаба қайд этилди.
«Динамо» жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини хорижда ўтказиши белгиланган. Хусусан, клуб 3 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетади. «Динамо»нинг хориж йиғини 24 февраль кунига қадар давом этиб, уч ҳафта мобайнида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар