"Динамо"дан "Навбаҳор" сафига ўтган ҳимоячи самарқандлик мухлисларга мурожаат қилди

Ўтган мавсумдан кейин "Динамо"дан "Навбаҳор" сафида ўтган ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев самарқандлик мухлисларга мурожаат қилиб, миннатдорчилик билдирди.

"Авваламбор, 2022 йилги мавсумда бизни доимо қўллаб-қувватлаб келган "Динамо" мухлисларининг ҳар бирига миннатдорчилигимни етказмоқчиман. Ўтган мавсум биз хоҳлагандек якунланмади ва мухлисларимизни ғалабалар билан кўпроқ қувонтира олмаганимиз ҳамда жамоани Суперлигада олиб қола олмаганимиздан афсусдаман. Самарқанд халқига ва "Динамо" мухлисларига барчаси учун катта раҳмат. Жамоа бир йилдаёқ Суперлигага қайтишига ишонаман ва бу йўлда собиқ жамоамга омад ва зафарлар тилаб қоламан", - дейди Иброҳим Йўлдошев.

Маълумот учун, 23 ёшли ҳимоячи 2022 йил "Динамо" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлди. У 25 ўйинда битта гол ва 3 та ассист муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!