Дисквалификация қилинган Неймар ва Маркиньосга ПСЖ билан чемпионликни нишонлашга руҳсат берилди
Ads

Эртага Франция чемпионатининг 37- туридан ўрин олган ПСЖ - "Дижон" баҳсидан сўнг Томас Тухель шогирдлари чемпионликни нишонлашмоқчи.

Таъкидлаш керакки, қоидага кўра дисквалификация қилинган футболчиларнинг нафақат учрашувда иштирок этишлари, шунингдек ўйин ўтказиладиган стадион ўриндиқларидан ташқарига чиқш, аниқроғи ўйиндан олдин ва кейин майдонга тушиш тақиқланган. Бироқ, ПСЖ раҳбариятининг Лига 1 билан ўтказган музокараларидан сўнг дисквалификацияга учраган Неймар ва Маркиньосга жамоа билан бирга чемпионликни нишонлашга руҳсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Дижон" баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.