Диёр Имомхўжаев: Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак

Бугун ОФК мусобақалар: ОЧЛ учун бизга 1+1, ОФК кубоги учун 1 йўлланма ажратгани борасида хабар бергандик.

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ОФК кубогига жиддий эътибор қаратилиши кераклиги, унинг ортидан моддий маблағ жамғариш мумкинлиги борасида ўз фикрларини баён қилди.

2021 йилдан Ўзбекистонга ОЧЛда нечта жой ажратилиши маълум. Энди юртимиз номидан ОФК Кубогида ҳам жамоа бўлади

2161554834497

- ОФК 2021 йилги халқаро майдонлари учун клубларимизга 1+1+1 кўринишида квота тақдим этди. Демак:

Coca Cola Суперлига чемпиони — ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди.

Coca Cola кубоги ғолиби — ОЧЛ плей-оффда иштирок этади.

Coca Cola Суперлига вице-чемпиони — ОФК кубоги гуруҳ босқичи, агар...

...агар Coca Cola кубоги ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олса. Ололмаса, унинг ўзи ОФК кубоги гуруҳ босқичида ўйнайди, Coca Cola Суперлига вице-чемпиони эса халқаро майдонсиз қолади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам клубларимиз учун ОФК кубогини ютиш имконияти сезиларли кўп. Ғолиб 1,5 миллион долларга эга чиқишини инобатга олсак, уни бегона қилмаслигимиз керак, - деди Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sash
29/07/2020 19:59
Arab, yopan, karislar laylak ovlayapdima. Mansab tegdi deb og'zingga kelgan gapni gapirib qolding. Mutahasis, profesorla ishlayapdi ulada sanga uhshagan malakasosla ishlamayapdi federatsiyasida. UFA da nima ish kursatting shundan gapir. Olayotgan nafasingdan pahtakorga yon bosishing bilinib turadi. Navbahorga Nasafga quyib ber erkinlik ber kursatadi uyindi. Nasaf har yil tarkib yangilaydi. Uzini botqog'iga uzi botib yotibdi. Nima yordam kursatding shunga uhshagan klublaga. Shtraf solishni bilasanla. Yordam qilolmaysan. Klub uchunmas raqobat uchun fudbol rivoji uchun. Kolangdi ichida raqobatni kuchaytir kiyin umid qil.
равшан ганиев
29/07/2020 19:20
Локомотив чикмасин ОФК кубогига. Локомотив бунака юришда ОФКдаям ютказади. Насаф, Навбахор, йоки АГМК имкогиятлари жуда катта ва 1,5 миллион доллар соврин уларга молиявий томондан катта ёрдам буларди
chag'ot city
29/07/2020 16:43
Paxtakor oladi xudo xoxlasa o'sha yutuqni
Javlon Abdullaev
29/07/2020 20:22
????????????????????????