Диёр Имомхўжаев: Ҳалқумидан бошқани ўйламайдиган агентлар Жалолиддиновнинг карьерасини остин-устун қилиб юборишига сал қолди
Хабарингиз бор, Москванинг "Локомотив" жамоаси билан шартномани бекор қилган Жасур Жалолиддинов "Андижон" аъзосига айланди. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жасур Жалолиддинов фаолиятини "Андижон"да давом эттириши умидли хабар бўлди. Зеро, халқумидан бошқани ўйламайдиган агентлар унинг карьерасини остин-устун қилиб юборишига сал қолди.
Жалолиддинов ўзи яхши билган мураббий қўл остида шуғулланади. Қолаверса, агар унга Европадан таклиф тушса, "Андижон" футбол клуби бу борада футболчи манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилишга кафолат беряпти", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев "Телеграм"даги каналида.
Фикрлар