Диёр Имомхўжаев: "Навбаҳор" шу мавсум чемпион бўлса, фақат ва фақат хурсанд бўламиз
ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида Суперлига бошланаётгани ва бу мавсум "Навбаҳор" чемпион бўлса, хурсанд бўлишини маълум қилди.
- Суперлига рекламаси қаҳрамонлари иштирокидаги ўйин билан бугун старт олади. Ҳаммани стадионга чақирамиз.
"Навбаҳор" шу мавсум чемпион бўлса, фақат ва фақат хурсанд бўламиз. Ўзимизда бор виждонимиз билан айтамизки, қайсидир клубни атайин чўктириш бизга хос эмас, тарбиямиз йўл қўймайди. Ҳар икки клубга ҳам омад. Зўр ўйин бўлади, - дея ёзиб қолдирди Диёр Имомхўжаев.
Маълумот ўрнида, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бугун 16:00да бошланади.
Фикрлар