Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон кубоги яна сурилгани, “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор”га енгиллик берилиши ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тақдири ҳамон қоронғулигича қолмоқда. Энди қайсидир санада ўтказиш режалаштирилаётган паллада яна ортга сурилди.

Дирё Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида режадаги кубок учрашувлари борасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

- 9-17 ноябрь ФИФА кунлари. Ўзбекистон миллий терма жамоаси унда 2 та учрашув ўтказишни режалаштирган.

Шундан келиб чиқиб, биз 6-7 ноябрь кунларида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни режалаштиргандик. Ўйинлар ораси анча яқин эди. Аммо Вадим Абрамов миллий терма жамоани 6 ноябрь куни йиғишни лозим топди. Келишувга кўра, кубок учрашувларини ҳам ФИФА кунларидан кейинга қолдиргандик.

Шундан келиб чиқиб, Coca Cola Суперлиганинг 22-тур учрашувларини вақтини клублар учун бироз енгиллаштирамиз. Масалан, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор” каби клублар Чемпионлар лигаси сабаб анча зич тақвимда қолишганди. Шунингдек, ўйинларни жонли узатиш учун Спорт-ТВ билан доимий алоқадамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!