Диёр Имомхўжаев: Суперлига режаларига ўзгартириш киритилади

ЎзПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси бўйича ўз режаларига ўзгартириш киритади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

"Coca Cola Суперлиганинг май ойи сўнгги 10 кунлигидаги режаларига ўзгартириш киритилади. ЎФА бу борада расмий мурожаат билан чиқди. 

Хабарингиз бор, ОФК режаларига бироз ўзгартириш киритди ва ЖЧ саралаш учрашувларининг қолган қисмини Саудия Арабистони мезбонлигига тақдим этди. Саудия эса бизнинг гуруҳдаги принципиал рақибимиз ҳисобланади. 

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалдан режалаштирилгани каби 29 май куни эмас, 20 май куни йиғиладиган бўлган. ФИФА кунлари 15 июнга қадар давом этиши ҳисобга олинса, чемпионатда таҳминан 28 кунлик танаффус юзага келади. Бу вақтда Про лига учрашувлари давом этади",-дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!