Диёр Имомхўжаев: "Хориж клуби "Насаф"га катта миқдорда компенсация тўлайди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Насаф" жамоаси собиқ легионери билан боғлиқ трансфер можароси ҳақида гапирди:

"Насаф" Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" футбол клуби билан Ислом Кенжабоевнинг машғулот компенсацияси масаласида келиша олмаётганди.

ФИФА бу бўйича ўз қарорини эълон қилди. Унга кўра, "Жежу Юнайтед" 45 кун ичида "Насаф" ҳисоб рақамига компенсация сифатида 65 минг доллар ўтказиб бериши керак. Йўқса, клубга нисбатан трансфер тақиқи кучга киради.

Ислом Кенжабоев 2021 йилнинг январь ойида — 21 ёшида кореяликлар билан шартнома имзолаганди. Унинг Жанубий Кореядаги сафари тахминан ярим йил давом этди.

Машғулот компенсацияси Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент асосида тартибга солинади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!