Диёрбек Муталибов Қирғизистонда жанг қилади
19 июнь куни Қирғизистоннинг Ош шаҳрида ММА бўйича жанг оқшоми бўлиб ўтади. "Bator FC" промоушени томонидан ташкил этиладиган мазкур кечада енгил вазнда (-70 кг) ҳамюртимиз Диёрбек Муталибов мезбон жангчи Манас Абдаким Уулуга қарши жанг қилади.
Ҳозирда ҳамюртимиз мураббий Фаррух Мадаминов қўл остида тайёргарлик олиб бормоқда. У фаолияти давомида 4 бора октагонга кўтарилиб, барчасида ғалабага эришган бўлса, унга рақиблик қилувчи Абдаким Уулу ўзи ўтказган 5 баҳсдан 1 тасида имкониятни бой берган.
Фикрлар