Джейк Пол Андерсон Силвани мағлубиятга учратди

Ҳозиргина Аризона штатининг Глендэйл шаҳрида жойлашган Desert Diamond Arena саройида бир нечта ўзига ҳос рақибларни ютиб келаётган Джейк Пол (5-0, 4 КО) ва ММА афсонаси Андерсон Силва (3-1, 2 КО) ўртасидаги 8 раундлик баҳс ўз ниҳоясига этди.

Жанг бошидан активликни қўлга олган Пол 47 ёшли ветерандан кўпчилик жиҳатларда устун кўринди ва, ҳаттоки, 8-раундда Силвани нокдаунга ҳам учрата олди. Шу тариқа, жанг очколаргача етиб борди ва ҳакамлар Джейкни бир овоздан (77-74, 78-73, 78-73) ғолиб сифатида эълон қилишди.

Жангдан сўнг, Пол Нэйт Диаз ва Сауль "Канело" Альварезларни жангга чорлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!