Доан: "Япония Бразилия билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рицу Доан Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, японлар ҳал қилувчи голни учрашувнинг 95-дақиқасида ўтказиб юбориб, мусобақа билан хайрлашди.

"Бизга шунчаки маҳорат етишмади, холос. Аммо шу 90 дақиқа давомида Япония футболи Бразилия ва дунёнинг исталган терма жамоаси билан тенгма-тенг рақобатлаша олишини кўрсатдик.

Барча футболчилар ушбу босқичга етиб келиш учун тайёргарлик жараёнига катта масъулият билан ёндашди ва майдонда бор кучини сарфлади. Бироқ бугун яна бир бор жаҳон футболи даражаси нақадар юқори эканини ҳис қилдик", — деди Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби футболчиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!