Достон Ибрагимов:
Ads

«Пахтакор»га тегишли бўлган ва биринчи даврани «Бухоро» жамоасида ўтказган футболчи Достон Ибрагимов ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини қозона олди. Натижада ушбу ўйинчига бўлган қизиқишлар яна ортди десак муболаға қилмаймиз. Лекин айни пайтда Ибрагимов «Бухоро»нинг ёзги йиғинларида кўринмаяпти. Шу билан бирга унинг клубдан кетганлиги ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлганди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик.

- Сизни «Бухоро»дан кетганингиз ҳақида эшитяпмиз. Кейинги режаларингиз қандай? Бошқа таклифларни кўриб чиқяпсизми?

- Бу ҳозирча фақат миш-миш холос. Албатта, олдимда жамоалардан таклифлар бор, йўқ эмас. Аммо мен «Бухоро» жамоасини тарк этишни истамаяпман. Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Аммо «Бухоро» клуби учун биринчи давра кўнгилдагидек ўтмади. Айниқса, жамоа ўйинларида ҳамжиҳатлик кўринмади. Мураббийлар ҳам алмашди. Сизнингча, клубга нима етишмади?

- Ўйлайманки, клубда ҳамма шароит бор эди. Аммо ички муҳитда анчагина камчиликлар ҳам бор эди. Натижада бунинг таъсири ўйинларимизда ҳам билиниши аниқ эди.

- «Пахтакор» клуби томонидан ижара асосида «Бухоро»да ўйнадингиз. Одатда ижарага келган ҳар қандай футболчи ҳам ўзини кўрсатавермайди. Сизга эса биринчи навбатда ишонч бағишлаган нарса нима бўлди?

- Фикрингизга қўшиламан. Менга биринчи навбатда мухлисларнинг ишончи ва қўллаб-қувватлагани далда ҳамда иштиёқ бағишлади.

- Биринчи даврада кашфиёт футболчилардан бирига айландингиз. Сиз ҳам бу фикрларга қўшиласизми? Умуман, биринчи давра сиз учун қандай кечди?

- Биринчи даврада кашфиёт футболчилар қаторидан жой олганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биринчи давра мен учун ниҳоятда қизғин ва ажойиб ўтди дея оламан.

- Бунинг устига сиз миллий терма жамоада дебютингизни ўтказдингиз. Дастлабки чақирувни қандай қабул қилдингиз ва терма жамоадаги ўйинларингиз сизда қандай таассурот қолдирди?

- Албатта, бу чақирувни эшитиб жуда хурсанд бўлдим ва мени қўлимдан келишига, бошқалардан кам жойим йўқлигига фақат меҳнат қилиш кераклигини тушуниб етдим. Таассуротларга келсак, буни оддий сўз билан айтишнинг иложи йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
알리한
25/07/2019 12:17
Sportchilarimizga hamma vaqt omad tilemiz!
Ramazonov Murod
19/07/2019 00:53
Достон Бухорода колишини Бухоро мухлисларни хаммаси хохлайди! Достон Бухорода колгин!

Минбар

Барча блоглар