Достонбек Турсунов: "Нефтчи" учун қолган барча ўйинлар финалга тенг

Аввал хабар берганимиздек кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди. Мухлислар эса майдонда кескин курашларга бой ҳақиқий водий дербисини гувоҳи бўлишди. Учрашув эса 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг фарғоналиклар сардори Достонбек Турсунов Sports.uz интернет-ахборот портали мухбирига ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини қисқача баён этди.

- Бугун ҳақиқий дербига ҳос ўйин бўлди. Учрашувда ғалабага кўпроқ муносиб эдик деб ўйлайман. Агар биз ўзимиз яратган кўплаб қулай имкониятларни голга айлантира олганимизда, ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди.

- Сардорлик боғичида майдонда ҳаракат қилиш қандай ҳис туйғуларни пайдо қилди? Умумар, ушбу вазифа қийинчлик туғдирмадими?

- Энг аввало сардорлик боғичини бериб, менга ишонч билдиришганидан хурсандман. Лекин, бу футболчидан қўшимча куч талаб қилади. Боиси, сардор сифатида ҳаракат қилаётган футболчи қолган жамоадошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиши ва улардан бир бош устун бўлиши лозим.

- Навбатдаги тур “Қўқон1912” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Нима деб ўйлайсиз, ушбу баҳс “Нефтчи” учун ҳаётмамот жангги бўлиши мумкинми?

- Биласизми, биз учун нафақат “Қўқон”га қарши баҳс, балки ҳар битта ўйин ҳудди финалдек, барчаси биз учун ҳаётмамот жангги.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!