Драган Черан: Бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаганман
"Пахтакор" - "Насаф" ўртасидаги Суперкубок баҳсидан (1:0) сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида шерлар етакчиси Драган Черан иштирок этди.
- Ўтган йили кубок финалидаги баҳсдан кейин бу ўйин катта аҳамиятга эга эди. Жамоалар бир-бирини яхши билади. Ғалаба қозониб, Суперкубокни ўзимизники қилиб олдик. Мавсумни энди бошлаяпмиз ва ҳар бир ўйинга тайёр туришимиз лозим.
Биз биргаликда ўйнаймиз. Голлар уришимда жамоа ёрдам беради. Шахсий мақсад қўймайман. Жамоа билан бирга ҳаракат қиламиз.
"Пахтакор" - иккинчи уйим. Бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаганман, - деди Черан.
Учрашувда ягона гол айнан сербиялик футболчи томонидан киритилди ва у беллашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.
Фикрлар
. мансур
27/02/2022 20:30
Ғалабага энг катта ҳиссани Аъзамов қўшди, у ўйнаганида ютқазиб қўйишимиз ҳеч гап эмасди, Сайфиев ва Қувватовдан ҳам ҳар галгидек ажойиб "қовун" бўлди, хайриятки ўзлари тузатишди ҳатосини, мана шулар кетса Пахтакор анча сифатли жамоага айланади