Драган Черан: Бу сафар АГМКдан реванш оламиз деган умиддаман

"Пахтакор" сафида жорий мавсумда 27 гол муаллифи бўлган Драган Черан клуби матбуот хизматига бўлажак финалдан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Тўғрисини айтсам, финалда "Пахтакор"нинг ғалабасини кутяпман. Ўтган йили ҳам ушбу жамоа билан тўқнаш келгандик. Бу сафар биз реванш оламиз деган умиддаман. Йигитлар билан буни уддалашга уринамиз. АГМК сафида тажрибали футболчилар бор, улар яхши таркибга эга. Мавсумда барча ички мусобақаларда ғолиб чиқиш имкониятига эга бўлиб турибмиз. Жамоа билан бунга эриша оламиз деб ўйлайман, - деди ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, кубок финали эртага "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!