Драган Черан Cербияга қайтиб кетди
Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Бундан бироз олдин якунига етган баҳсда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйинни жароҳати боис "Насаф" сардори Драган Черан ўтказиб юборди. У бугун хатто қайдномага ҳам киритилмади.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев сербиялик футболчининг аҳволи борасида айтиб ўтди.
"Черан бугун Ватанига жўнаб кетди. У ерда малакали шифокори борлигини ва у футболчимизни 3-4 кунда "отдек" қилиб юборишини айтди. Умид қиламизки, Черан яқин орада сафга қайтади", - деб айтиб ўтди Бердиев.
Фикрлар