
Дриблинг “қироли” Неймар тамом бўлди: 7 та уринишда ҳам рақибни алдаб ўтолмади
“Ал-Ҳилол”даги фаолиятини якунлаб, ўзини тарбиялаган “Сантос”га қайтиб борган Неймарнинг бу жамоага ҳам фойдаси тегмаяпти.
Неймар “Сантос” таркибида учта ўйин ўтказди. Жамоаси улардан бирортасида ғалаба қозонгани йўқ.
“Сантос” сафидаги илк учрашувда иккинчи бўлимда майдонга тушган Неймар фақат йиқилишлар билан эсда қолди. У майдонга тушганидан кейин “Сантос” устунликни қўлдан чиқарди ва рақиб “Ботафого” ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Неймар “ГремиоНоворизонтино” жамоасига қарши баҳсда 75 дақиқа ўйнади.
Статистика “даҳшат”:
Зарба – 1 та (дарвозага аниқ бормади)
Паслар – 22 та аниқ, 6 та ноаниқ
Алдаб ўтишга уринишлар – 7 та, бирортаси ўхшамади
Яккакурашлар – 75 фоизида ютқазди
Тўп йўқотишлар – 24 марта.
Неймар ўйнаган учинчи ўйинда “Сантос” футболчилари “Коринтианс”га 1:2 ҳисобида ютқазди. “Сантос” 68-дақиқада Неймар захирага олинганидан кейингина жавоб голини уришни уддалади.
Фикрлар