Дуглас Коста: Криштиану - ақлли футболчи

Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Дуглас Коста португалиялик жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

“Биз Криштианудан умуман безовта бўлмаяпмиз. У ўтган мавсум Ла Лигани ҳам худди шундай стартда бошлаганди, аммо якунда у қандай тугаганлигини барчамиз биламиз. Бу янги мавсум ва янги чемпионат. У ҳали бу ерга тўлиқ мослашиб кетганича йўқ.

А Серия Ла Лигада бутунлай фарқ қилади. Лекин Роналду ақлли футболчи ва у исталган пайтда гол ура олиши мумкин”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирча ортда қолган 3та ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олганича йўқ.