Дунёнинг энг кучли ёш теннисчилари Қаршида куч синашмоқда

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Фьючерс" туркумига кирувчи "Karshi Men's International" турнири бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада вакилларимиздан ташқари Россия, Беларус, Қозоғистон, Грузия, Украина каби давлатлардан келган теннисчилар ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақада Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин, Олимжон Набиев, Иброҳимжон Уринов, Саидаъло Саидкаримов каби терма жамоамиз аъзолари билан биргаликда ўнга яқин ёш теннисчиларимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар