Дунёнинг энг қиммат дарвозабони "Челси"дан кетишга тайёр

  • 29 Feb 16:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Челси” ёзда 8 нафар футболчи билан хайрлашмоқчилиги ва улар орасида испаниялик футболчи ҳам борлиги ҳақида хабар берилган эди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” устози Фрэнк Лэмпард унга асосий таркиб дарвозабони бўлишига ваъда берган, аммо аксарият ўйинларда уни захирада олиб қолаётгани учун ҳам “Челси”дан кетмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Кепа сайёрамизнинг энг қиммат дарвозабони ҳисобланади. “Челси” 25 ёшли посбонни 2018 йил “Атлетик”дан 80 млн еврога сотиб олган эди.

Comments

You must be logged in to commet!