Дьёкереш Чемпионлар лигаси ярим финалида гол урган илк шведга айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида “Атлетико Мадрид”га қарши илк ўйинда гол урди.

Шу тариқа, у Чемпионлар лигаси ярим финалида гол урган биринчи швед футболчига айланди. Бу ҳақда Opta маълум қилди.

Маълумот учун, ушбу нуфузли мусобақа финалида ҳалигача бирор швед футболчиси гол урмаган. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондондаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!