Дзаньоло “Рома” талабани бажаришдан бош тортди

  • 28 Jan 17:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Николо Дзаньоло “Рома”дан кетишини эълон қилганидан кейин унга бир неча клублар харидор бўлди.

Tecno

Рим клуби раҳбарияти ҳам янги шартнома берилмайдиган ўйинчини сотиб юбориб, ғазнага пул тушиши  ва янги ўйинчи учун жой очилишини инобатга олиб, музокараларни бошлаб юборди.

“Рома” хўжайинларига Англия премьер-лигаси вакили “Борнмут”нинг таклифи маъқул келди. Спорт директори Тьягу Пинто 23 ёшли футболчига айнан мана шу клубга ўтиш лозимлигини айтди.

Il Tempo нашр журналисти Филиппо Биафорнинг маълум қилишича, “Борнмут” Дзаньолога катта маош ваъда қилганига қарамай, универсал ўйинчи бу таклифни расман рад этди.

Comments

You must be logged in to commet!