Дзюба учун Европанинг 3 та клуби кураш олиб бормоқда

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ва Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба бир қатор Европа клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sabah нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчини "Галатасарой", "Эвертон" ва "Глазго Рейнжерс" клублари ўз сафида кўрмоқчи.

Маълумот учун, Дзюба жорий мавсум “Зенит” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!