Дзюбадан покер ва Россия термаси ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қўлга киритди

Бундан бироз олдин "I" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Россия ҳамда Сан-Марино жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Саранскдаги "Мордовия-Арена"да кечган учрашувда мезбонлар рақиб дарвозаси томон жавобсиз 9 та тўп киритишди.

Шу тариқа руслар ўз тарихларидаги энг йирик ғалабани қўлга киритишди. 

Россия – Сан-Марино 9:0 (4:0, 5:0)

Голлар: 1:0 – 25, автогол Чеволи, 2:0 – 31, пенальти Дзюба, 3:0 – 36 Кудряшов, 4:0 – 41 Миранчук, 5:0 – 73 Дзюба, 6:0 – 76 Дзюба, 7:0 – 77 Смолов, 8:0 – 83 Смолов, 9:0 – 88 Дзюба.

Россия – Гильерме, Джикия, Фернандес, Семенов, Кудряшов, Зобнин (Баринов, 73), Оздоев, Головин, Миранчук (Смолов, 60), Миранчук (Ионов, 61), Дзюба.

Сан-Марино – Бенедеттини, Грандони, Витайоли, Чеволи, Палацци (Чензони, 51), Голинуччи (Лунадеи, 64), Баттистини, Муларони, Голинуччи, Витайоли, Ринальди (Томассини, 56).

Огоҳлантиришлар: Ринальди (11), Муларони (17).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!