Дзюдо. "Astana Grand Slam" учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум

10-12-май кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. 

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Барйсй Гранд Слам 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 88 давлатидан 493 нафар (272 эркак, 221 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Таъкидлаш жоиз, Астана "Катта Дубулға" турнири Абу-Даби шаҳри мезбонлигидаги жаҳон чемпионати ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказиладиган сўнгги ИЖФ мусобақаси ҳисобланади.

Терма жамоамиз таркиби:

Аёллар

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова 
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова 
+78 кг: Рината Илматова

Эркаклар 

-73 кг: Муҳаммадяҳё Маҳаммаджонов 
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!