Дзюдо. Бугун ҳамюртларимиз “Катта Дубулға” турниридаги иштирокини бошлайди

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақанинг дастлакбки кунида енгил вазн тоифасидаги баҳсларда 8 нафар ҳамюртимиз медальлар учун курашга киришади.

Улар бугун беллашувларни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-60 кг: Дилшод Баратов – Бауржан Нарбаев (Қозоғистон)

-60 кг: Кемран Нуриллаев – Муҳаммад Маҳмадизода (Тожикистон) / Бекирбек Моргоев (Украина)

-66 кг: Азизбек Ортиқов – Муҳаммед Демирел (Туркия)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Алберто Мартин (Испания)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Бинта Ндиае (Швейсария) / Гултаж Маммадалиева (Озарбайжон)

-52 кг: Сита Қадамбоева – Келли Дегучи (Канада)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Арлета Подолак (Полша)

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Китти Коваш (Венгрия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!