Дзюдо. Бугун ҳамюртларимизнинг “Катта Дубулға” турниридаги рақиблари маълум бўлади

Жорий йилнинг, 21-23 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади.

Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар дзюдочиси ҳам муросасиз беллашувларда иштирок этади. Ушбу мусобақада ғолиблик учун татамига чиқадиган ҳамюртларимиз қуйидагича:

Эркаклар:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов; Обидхон Номонов;

-100 кг: Отабек Тўрабоев;

+100 кг: Бекмурод Олтибоев.

Аёллар:

-48 кг: Халимажон Қурбонова;

-52 кг: Диёра Келдиёрова;

-57 кг: Шукуржон Аминова;

-70 кг: Шоҳиста Назарова;

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!