Дзюдо. Чехия Тошкентдаги жаҳон чемпионатига икки карра Олимпия ўйинлари совриндорини олиб келади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари Тошкентда дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Чехия терма жамоасининг ушбу мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум. Унга кўра, чехлар юртимизга 9 нафар спортчи (6 эркак ва 3 аёл) билан ташриф буюради. Гарчи бу мамлакат тўлиқ таркибда ТОП даражадаги спортчиларга эга бўлмаса ҳам, оғир вазн тоифаларида 2 карра Олимпиада ғолиби (Рио-2016 ва Токио-2020), 2 карра жаҳон чемпиони (2014, 2019) Лукаш Крпалекни рўйхатдан ўтказган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!