Дзюдо. Давлат Бобонов ПСЖ клуби билан Чемпионлар лигасида иштирок этади

Ўтган йили Европа Лигаси ва ўтган май ойида Франция чемпионатининг икки карра ғолиби бўлган ПСЖ Judo клуби эркаклар ва аёллар жамоалари Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун жорий ҳафта сўнггида Грузияга келади.

Эътиборлиси, ПСЖ сафидаги ҳамюртимиз Давлат Бобонов ҳам ушбу мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Токио 2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби ҳисобланган Давлат Бобонов ўтган йили Франциянинг ПСЖ дзюдо клуби билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!