Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Францияга жўнаб кетди

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси тўрт йилликнинг энг асосий мусобақаси ҳисобланган Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиш учун Францияга йўл олди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлган дзюдочиларимизнинг ота-оналари, яқинлари делегациямизни ўз дуолари билан кузатиб қўйишди. Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари тарихда илк бор 13 та лицензия қўлга киритишди. 

Париж-2024 Олимпиадаси лицензиантлари:

Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев 
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев  
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова 
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!