Дзюдо. Терма жамоамиз Токиога йўл олди

3-4 декабрь кунлари Япония пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Бугундан Токио шаҳрида кўплаб терма жамоалар иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоа тонгда кун чиқар юрт томон йўл олди. Йиғин 16 декабрга қадар давом этади. Ушбу тайёргарлик 20-22 декабрь кунлари Исроилда ўтадиган Мастерс мусобақасига қаратилган.

Токиога йўл олган таркиб қуйидагича:

Эркаклар: Дилшодбек Баратов, Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Нўмонов, Муроджон Йўлдошев, Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Отабек Тўрабоев, Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбоева, Шукуржон Аминова, Гулноза Матниязова, Ирисхон Қурбонбоева, Шоҳиста Назарова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!