Дзюдо. Вакилларимиз Озарбайжондаги "Катта дубулға" турнирига жўнаб кетди

4-6 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрадиган жамоалар қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Терма жамоа мураббийлар штаби Боку турнирига 18 нафар спортчини жўнатишга қарор қилди. Таркиб билан танишинг:

-60 кг: Дилшод Баратов
-60 кг: Кемран Нуриллаев
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!