Дзюдо. VI Ислом Бирдамлиги ўйинларига қуръа ташланди
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.
Бироз аввал ушбу копмлекс мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 8-10 ноябрь кунлари яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам медаллар йўлида татамига чиқади.
Эртага мусобақанинг илк кунги саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 09:00да бошланади. Дзюдо мусобақасида 3 қитъанинг 32 давлати вакиллари баҳсларга киришади.
-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Зейд Райчин (Жибути);
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Абдуллоҳ Ҳаммад (Саудия Арабистони);
-90 кг: Шаҳзод Шарипов – Муҳаммаджон Абдулжалилзода (Тожикистон)/Аҳмед Элагеб (Судан);
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Ушанги Кокаури (Озарбайжон);
+100 кг: Алишер Юсупов – Минур Эртуг (Туркия);
АЁЛЛАР
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Сила Эрсин (Туркия);
-52 кг: Муҳайё Ахматова – Селин Баба (Камерун)/Залика Ҳассан (Нигер);
-57 кг: Шукуржон Аминова – Сондос Алшариф (Саудия Арабистони)/Эриса Браҳимай (Албания);
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Фабиҳа Бусра (Бангладеш)/Мирзаийм Дуйшонбекова (Қирғиз Республикаси);
-78 кг: Маржона Кўчимова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси);
+78 кг: Умида Ниғматова – Анита Мбелла Соппи (Камерун);
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Сафа Солиман (Миср).
Маълумот учун, дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнири финалчиси Хуршида Раззоқбердиева ҳамда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Шарофиддин Амриддинов Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар