Дзюдочиларимиз 2 бронза медалини қўлга киритишлари мумкин

Венгриянинг Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари давом этмоқда. Айни пайтга келиб, кечки дастурда кураш олиб борувчи спортчилар номи аниқ бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Эътиборлиси, ушбу дастурда икки нафар вакилимиз бронза медали учун курашадиган бўлди. -60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев шоҳсупага кўтарилиш учун Хитой Таипейи вакили Юнг Веи Ян билан баҳс олиб борса, -66 кг. вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов исроиллик Тал Фликер билан рўбаро келади.

Ҳар икки вакилимиз ҳам ярим финалгача етиб келишди, бироқ ҳал қилувчи беллашув учун кечган курашда иккиси ҳам мўғулистонлик дзюдочиларга имкониятни бой бериб қўйди. Дзюдочиларимиз кечки дастурни ғалаба билан якунлай олишса, Гран-прининг бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси учун 350 рейтинг очкосига ҳам эга бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf FC
12/07/2019 18:36
Sports.uz sust ishlayapsila Grezman barsilonaga rasman utib buldi