Дзюдочиларимиз Абу-Даби “Катта дубулға” турнирига тайёргарликни бошлаб юборишди
Пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғалабалар шукуҳи бизни тарк этиб улгурмасидан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир муваффақият билан бизни хушнуд қилиш ниятида.
Жамоамиз 21-23 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади. Кутилганидек, Тошкентда асосий таркибда курашган йигитларимизга дам берилган.
БАА мусобақасига мураббийлар штаби 9 нафар дзюдочимизни жалб қилган. Таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа ҳар бир вазн тоифаси ғолибларига жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида эса 500 очко тақдим қилади.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар