Дзюдочиларимиз Европа чемпионатига йўл олди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "European Cup" турнирига жўнаб кетди.

Жорий йилнинг 12-13 апрель кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича кадетлар ўртасида Европа очиқ чемпионати ўтказилади. 

"Tbilisi Millennium Team Cadet European Cup 2025" турнирида 3 қитъанинг 15 давлатидан жами 357 (225 ўсмир, 132 қиз) нафар дзюдочи медаллар учун баҳс олиб боради. Улар орасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг 18 нафар дзюдочиси ҳам бор. 

Бироз аввал руминиялик мутахассис Аурелиан-Чиприан Флис бошчилигидаги делегациямиз Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди. 

Грузияга йўл олган таркиб:

Ўсмирлар

-50 кг: Сардор Ёдгоров 
-55 кг: Ҳушнудбек Бурхонов 
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров 
-60 кг: Дилшод Каримов
-66 кг: Санжарбек Ашуров 
-73 кг: Саъдулла Равшанов
-81 кг: Иномжон Баҳодиров
-90 кг: Мусурмонқул Аҳроров 
+90 кг: Алибек Дурдиев 
+90 кг: Камол Хурсанов 

Қизлар

-40 кг: Алина Колючева 
-44 кг: Динора Ҳасанова
-48 кг: Наргиза Дўстмаматова 
-52 кг: Зуҳра Алимова 
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова 
-63 кг: Зуҳражон Умарова 
-70 кг: Интизор Узакбаева 
+70 кг: Умида Ниғматова 
+70 кг: Зарина Бобоназарова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!