Дзюдочиларимиз Загреб Гран-присида иштирок этишади
26-28 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу Гран-при жаҳон чемпионатидан олдинги йирик мусобақа бўлгани билан аҳамиятли.
Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши белгилаб қўйилган. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда. Загреб Гран-присида қатнашадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Артём Штурбабин
-73 кг: Ғиёсжон Бобоев
-81 кг: Мусо Собиров
-90 кг: Достон Мейлиев
-90 кг: Шаҳзод Собиров
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
+100 кг: Алишер Юсупов
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
Фикрлар