Дзюдочимиз "Галатасарой" таркибида Туркия вице-чемпион бўлди!

CHERY AUTO

Куни кеча Истанбул шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Туркия чемпионати бўлиб ўтди. 

Tecno

Мусобақада Туркиянинг 16 та клуби чемпионлик учун кураш олиб борди. Терма жамоамизнинг етакчи дзюдочиси Шаҳрам Аҳадов Истанбулнинг "Галатасарой" клуби сафида Туркия чемпионати вице-чемпионига айланди. Аҳадов жамоаси таркибида 6 та ғалабага эришган. Чемпионлик эса "Коcаели" клубига насиб этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!