ЕЧЛ 1/4 финал: Бугун “Ювентус” “Барселона”ни, “Боруссия Д” “Монако”ни қабул қилади
Ads


Бугун Осиёда бўлгани каби Европа яшил майдонларида ҳам чемпионлар лигаси баҳслари бўлиб ўтади. Унда мазкур мусобақанинг чорак финал дастлабки иккита ўйинига старт берилади.

Ушбу босқичнинг марказий учрашувларидан бири сифатида эътироф этилаётган қарама-қаршиликда мусобақанинг 2014/2015 мавсум финалчилари Туриннинг “Ювентус” ҳамда Испаниянинг “Барселона” жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Жамоаларнинг тахминий таркиблари билан танишинг.

ЕЧЛ-2017 1/4 финал
11.04.2017
23:45 “Ювентус” (Италия) – “Барселона” (Испания)

higuain_vs_messi

“Ювентус”: Буффон, Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира, Куадрадо, Дибала, Манжукич, Игуаин.
Ўйнамайди: Пьяца (жароҳат)
Сариқ карточкалари бор: Куадрадо

“Барселона”: тер Стеген, Серхи Роберто, Пике, Юмтити, Жорди Альба, Ракитич, Маскерано, Иньеста, Месси, Луис Суарес, Неймар.
Ўйнамайди: Бускетс (дисквалификация), Рафинья (жароҳат), Алеш Видаль (жароҳат), Арда Туран (жароҳат).
Сариқ карточкалари бор: Неймар, Пике, Ракитич.


Шунингдек, иккинчи тўқнашувда эса мутахассислар томонидан тенг кучли ва ўзига хос ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этадиган Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси муҳташам “Сигнал Идуна Парк” стадионида Франциянинг “Монако” клуби қаршилигини енгишга ҳаракат қилиб кўради.

23:45 “Боруссия Д” (Германия) – “Монако” (Франция)

aubameyang

“Боруссия Д”: Бюрки, Писшек, Папастатопулос, Бартра, Шмельцер, Вайгль, Дембеле, Кагава, Пулишич, Геррейру, Обамеянг.
Ўйнаймайди: Гётце (шамоллаш), Шюррле (жароҳат), Дурм (жароҳат)
Сўроқ остида: Ройс (жароҳат)
Сариқ карточкалари бор: Геррейру, Шмельцер

“Монако: Субашич, Фабиньо, Ражи, Глик, Менди, Моутинью, Силва, Лемар, Мбаппе, Фалькао, Жермен.
Ўйнамайди: Бакайоко (дисквалификация), Сидибе (жароҳат), Боскилья (жароҳат), Каррильо (жароҳат).
Сариқ карточкалари бор: Фабиньо, Жемерсон, Жермен, Сидибе.