ЕЧЛ. Аллер гол ва автогол муаллифига айланган учрашувда "Аякс" дуранг ўйнади
ЕЧЛ 1/8 нимчорак финалидан ўрин олган "Бенфика" - "Аякс" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда жамоалар 2:2 ҳисобида жанговар дуранг натижа қайд этди.
Мезбонлар сафида Яремчук гол урди. Шунингдек, Аллер ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Амстердамликлар таркибида Тадич ҳамда Аллер ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15-дан 16-мартга ўтар кечаси 01:00да бошланади.
Фикрлар