ЕЧЛ. "Барселона" - "Наполи" учрашувининг энг яхши футболчиси маълум

Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Барселона" - "Наполи" ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/4 босқичга йўл олди. 

Ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси Пау Кубарси деб топилди. Ҳимоячи 17 ёш бўлишига қарамай бугунги кунга келиб, Хави жамоасининг энг муҳим ҳимоячиларидан бирига айланиб бўлди. Шунингдек, Кубарси "Наполи"га қарши баҳсда барча дуэлларда ғалаба қозонди, 3 та подкат ишлатиб, бир марта блок қўйди.

Пау нафақат "Барса"да асосий таркиб аъзоси, балки Испания терма жамоасининг кейинги йиғинларига чақирилиши кутилаётган футболчидир. Де ла Фунте уни миллий жамоада кўришни истамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!