ЕЧЛ. "Бавария" "Виктория"ни "сочиб ташлади"

УЕФА Чемпионлар лигаси "С" гуруҳи 3-тури доирасидаги "Бавария" - "Виктория" ўртасидаги баҳс якунланди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда мюнхенликлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ҳисоб 7-дақиқада очилди. Лерой Сане гол уриб, "немис машинаси"нинг дастлабки голига муаллифлик қилди. 13-дақиқага келиб, Серж Гнабри натижани 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 21-дақиқада Садио Мане ҳисобни янада йириклаштирди - 3:0. 

Иккинчи бўлим бошида Лерой Сане гол уриб дублни расмийлаштирди - 4:0. Орадан бироз вақт ўтиб, аниқороғи Шупо-Мотинг "Бавария"нинг 5-голига муаллифлик қилди. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва немис клуби 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳда якка пешқадамга айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!