ЕЧЛ. Бугун Мадрид ва Манчестерда чорак финал учун ўйинлар бўлиб ўтади

Хабаринги бор, Чемпионлар Лигаси нимчорак финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Чорак финал йўлланмаси учун 4 жамоа кураш олиб боради. Мадриддаги "Альфредо Ди Стефано" стадионида "Реал" "Аталанта"ни қабул қилади. Дастлабки ўйин "қироллик клуби"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Шунингдек, нейтрал майдон "Пушкаш Арена"да "Сити" Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сини меҳмон қилади. Биринчи баҳсда "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ҳар икки беллашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!